Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-996-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 3-3/4-8-сон, Молия вазирлигининг 46-сон, "Ўзбекенгилсаноат" ДАКнинг РР-1-сон "Пахта толасини комплекс қайта ишлайдиган корхоналарни қуриш, қайта ихтисослаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 07.05.2007 й. Қарори (АВ томонидан 07.06.2007 й. 1403-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.06.2007 й.

N 1403-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2007 й.

N ЭГ-01/10-996


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2007 й.

N 3-3/4-8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2007 й.

N 46


"ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ"

ДАКНИНГ

07.05.2007 й.

N РР-1


ҚАРОРИ



"Пахта толасини комплекс қайта ишлайдиган

корхоналарни қуриш, қайта ихтисослаштириш бўйича

таклифларни   тайёрлаш   ва   кўриб   чиқиш   тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни

ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида


(2007 йил 17 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 декабрдаги 247-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 48-50-сон, 484-модда) қарорининг 5-бандини ижро этиш юзасидан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва "Ўзбекенгилсаноат" ДАК нинг 2004 йил 3 сентябрдаги 42, 105, ЭГ-01/10-3501, 1-сон "Пахта толасини комплекс қайта ишлайдиган корхоналарни қуриш, қайта ихтисослаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2004 йил 8 сентябрь, рўйхат рақами 1403 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 36-сон, 403-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекенгилсаноат" ДАК раиси

Р. Розиқулов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 246-модда.