Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2003 й. 135-сон "Қизилқум фосфорит комплексини ривожлантиришни ва Самарқанд кимё заводини реконструкция қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2003 й.

N 135



ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ КОМПЛЕКСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ВА САМАРҚАНД КИМЁ

ЗАВОДИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қизилқум фосфорит конларининг минерал-хом ашё базаси асосида қишлоқ хўжалигининг фосфорли ўғитларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда республика кимё саноати корхоналарининг қувватларини янада самарали ишлатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

7. Самарқанд кимё заводини реконструкция қилиш ва корхонани молиявий соғломлаштириш бўйича ишларни таъминлаш мақсадида:

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарори билан берилган кредитларни қайтариш, шу жумладан улар бўйича фоизларни ҳисоблаб ёзиш муддати, қайтаришни 2007 йил 1 январдан бошлаган ҳолда, узайтирилсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Самарқанд кимё заводининг бюджетга, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва улар бўйича ҳисоблаб ёзилган пенялар бўйича қарзларини ҳисобдан чиқариш юзасидан таклифлар киритсинлар.

11. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 майдаги 244-ф-сон фармойиши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқум фосфорит конларини комплекс ўзлаштириш тўғрисида" 2001 йил 16 майдаги 219-сон қарорининг 5, 7 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов


*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.