Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2009 й. 241-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2009 й.

N 241


МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА

СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ

ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Истеъмолчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни кучайтириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 августдаги

141-сон қарорига

ИЛОВА


Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот

турлари рўйхатига киритилаётган қўшимчалар


1. 30-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 30-1-позиция қўшилсин:

30-1.

Казеин, казеинатлар ва казеиннинг бошқа ҳосилалари; альбумин, альбуминат ва альбуминнинг бошқа ҳосилалари; желатин (елимшак) ва желатиннинг ҳосилалари; пептон ва унинг ҳосилалари; оқсил моддалар ва уларнинг бошқа ҳосилалари; декстрин ва бошқа модификацияланган крахмаллар; ферментлар; фермент препаратлари


3501 10 900 0**;

3502 11 900 0**;

3502 19 900 0**;

3503 00 100**;

3504 00 000 0**;

3505 10 900 0**;

3507**.


2. Изоҳга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"** фақат озиқ-овқат саноатида, фармацевтика маҳсулотлари ва моллар учун озуқа ишлаб чиқаришда қўлланиладиганлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 375-модда.