Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2008 й. 162-сон "Спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ихтисослаштирилган синов лабораториясини ташкил этиш ва жиҳозлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2008 й.

N 162


СПОРТ АНЖОМЛАРИ,

ИНВЕНТАРЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛА-

РИНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНОВ

ЛАБОРАТОРИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЖИҲОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан халқаро стандартларга жавоб берадиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2008-2012 йиллар даврида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури тўғрисида" 2008 йил 20 февралдаги 26-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзстандарт" агентлигининг "Тошкент шаҳар синаш ва стандартлаштириш маркази" давлат корхонаси ҳузурида Спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ихтисослаштирилган синов лабораторияси (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган синов лабораторияси деб аталади) ташкил этилсин.


2. "Ўзстандарт" агентлиги:

ихтисослаштирилган синов лабораториясининг моддий-техник базасини шакллантириш ҳамда уни спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш имконини берадиган зарур синаш ва ўлчаш асбоб-ускуналари билан таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни;

сотиб олинадиган асбоб-ускуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ва қиёслаш, шунингдек ихтисослаштирилган синов лабораториясини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилиш юзасидан зарур ишларни амалга оширсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 300-модда.