Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 11.07.2008 й. 76-сон "Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2008 й. 122-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2008 й.

N 122-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.07.2008 й.

N 76


БУЙРУҒИ


Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва

бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар эгалари

фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий

суғуртасини амалга ошириш тўғрисидаги

йўриқномани ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида


(2008 йил 27 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 141-сонли қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқнома (1995 йил 1 февраль, рўйхат рақами 122) Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни кучга кирган кундан ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Молия вазири                                                                    Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 291-модда.