Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 25.04.2008 й. 8-сон "Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.05.2008 й. 913-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.05.2008 й.

N 913-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.04.2008 й.

N 8


ҚАРОРИ



Табиий монополия субъектлари томонидан асосий

воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни

амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартишлар киритиш ҳақида


(2008 йил 13 майдан кучга киради)


"Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2000 йил 22 февралда тасдиқланган "Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (2000 йил 27 март, рўйхат рақами 913) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Монополиядан чиқариш, рақобат ва

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси в.б.                                                      Б. Улашов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 164-модда.