Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Бизнес-фонд" ва "Осиё-Европа траст компанияси" томонидан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва биргаликда маблағ билан таъминлаш Тартиби (ЎзР ВМ 09.07.1996 й. 240-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 9 июлдаги

240-сон қарорига

ИЛОВА



"Бизнес-фонд" ва "Осиё-Европа траст компанияси"

томонидан лойиҳапарни кўриб чиқиш ва биргаликда

маблағ билан таъминлаш

ТАРТИБИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнес-фондини ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда "Бизнес-фонд" ва Осиё-Европа траст компанияси" томонидан тадбиркорларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда биргаликда маблағ билан таъминлаш тартибини белгилаб беради.


2. Фаолиятнинг қуйидаги йўналишлари:

-маҳсулотни ўраш-жойлаш ва қадоқлаш;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш;

-бинокорлик материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий хорижий технологик линиялар ва асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда лойиҳани амалга оширишни хоҳловчи хусусий (кичик) корхона (кейинги ўринларда  Қарз олувчи) "Бизнес-фонд"га қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

-лойиҳанинг бизнес-режаси (дастлабки);

-корхона баланси нусхаси;

-таъсис ҳужжатлари нусхалари.


3. "Бизнес-фонд" "Осиё-Европа траст компанияси" билан бир-галикда лойиҳани амалга ошириш шароитлари мавжудлиги ва мах,-сулотлар ишлаб чиқариш, талаб этиладиган технологчя ва асбоб-ускуналар хусусиятларини акиқлаш мумкинлиги жиҳатидан даст-лабки экспертиза ўтказади.

4. Экспертиза натижалари ижобий бўлган тақдирда "Бизнес-фонд" Қарз олувчи билан биргаликда "Осиё-Европа траст компаниясия"га асбоб-ускуналарга буюртма беради.

5. "Осиё-Европа траст компанияси" асбоб-ускуналарни танлайди ва уларни етказиб бериш қийматини аниқлайди, унга қуйида-гиларнинг қиймати киради:

-асбоб-ускуналар, транспортда ташиш ва суғурта қилиш;

-ўрнатиш, монтаж қилиш;

-технологияни бериш;

-ходимларни ўқитиш;

-1 йилга эҳтиёт қисмлар тўплами ва сарфланадиган материаллар;

-лойиҳани бошқариш;

-тайёр махсулот чиқарилгунга қадар ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш учун ишлеб чиқариш материаллари.


6. "Бизнес-фонд" Қарз олувчи билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган қўшимча кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди.


7. "Бизнес-фонд" "Осиё-Европа траст компанияси" билан бир-галикда лойиҳанинг умумий қийматини ҳисобга олган ҳолда лойиҳани амалга ошириш имкониятини ва унинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқади.


8. Қарз олувчи "Бизнес-фондидан олинадиган кредитни суғурта қилиш масаласида "Мадад" суғурта агентлигига мурожаат қилади.


9. "Мадад" агентлигининг хулосаси ижобий бўлган тақдирда "Бизнес-фонд", "Осиё-Европа траст компанияси" ва Қарз олувчи:

-"Бизнес-фонд" билан Қарз олувчи ўртасидаги кредит шартномаси;

-қарз олувчи билан "Осиё-Европа траст компанияси" ўртасидаги лизинг шартларида асбоб-ускуналар етказиб бериш учун контракт лойиҳаларини тайёрлайди.


10. "Бизнес-фонд" ҳузуридаги эксперт комиссияси Ўзбекистон Рқспубликаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа ман-фаатдор ташкилотларнинг вакиллари иштирокида икки ҳафта муд-детда лизинг контрактини унинг устуворлиги, рақобатга бардошли-лиги ва ўзини ўзи қоплаши жиҳатидан экспертизадан ўтказади.


11. Эксперт комиссиясининг хулосаси ижобий бўлган тақдирда:

-"Бизнес-фонд" билан Қарз олувчи ўртасида кредит шартнома-си;

-"Осиё-Европа траст компанияси" билан Қарз олувчи ўртасида лизинг бўйича асбоб-ускуналар етказиб беришга контракт расмий-лаштирилади,


12. "Бизнес-фонд" Қарз олувчига кредит шартномасига муво-фиқ кредит ажратади. Кредитнинг фоиз ставкаси ва муддати биз-нес-режага мувофиқ белгиланади.



МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ШАРТЛАРИ

ВА ТЎЛОВЛАР ТАРТИБИ


13. Қарз олувчи асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича тузил-ган контракт қийматининг 30 фоизини ўз маблағлари ҳисобидан ёки "Бизнес-фондидан олицгач кредит хинсобидан сўмларда "Осиё-Европа траст компаниясия"га аванс тариқасида тўлайди,


14. "Осиё-Европа траст компанияси" сўмларни белгиланган тартибда ЭМВга конвертация қилади ва танлов асосида чет элдан асбоб-ускуналар харид қилади.


15. "Осиё-Европа траст компанияси" контракт қийматининг қолган қисми (70%) ҳисобидан Қарз олувчига лизинг бўйича асбоб-ускуналар етказиб беради, уларни монтаж қилади ҳамда ишга ту-ширади. Лизинг шартномаси шартлари "Бизнес-фонд", "Осиё-Европа траст компанияси" ва Қарз олувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар бир лойиҳанинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда қуйидаги умумий принципларга асосланади:

-лизинг муддати лойиҳанинг бизнес-режаси билан белгиланади (3 йилгача);

--лизинг бўйича тўловлар асбоб-ускуналарни ўрнатиш тугаллан-гандан ва ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 3 ой ўтгандан сўнг бошланади;

-фоиз ставкаси худди шундай кредитлар ва инвестицияларни кредитлашнинг халқаро нормаларидан ошмайди (доллар ҳисобида 68% йиллик фойда доирасида);

-лизинг бўйича ойлик ёки чораклик ҳақ тўлаш муайян муддат учун асосий қарзни тўлашдан ва ҳақ тўлаш пайтида асосий қарзнинг тўланмаган қисми учун фоиз тўловларидан иборат бўлади;

Қарз олувчи лизинг бўйича "Осие-Европа траст компаниясиюга сўмларда ҳақ тўлайди.


16. Қарз олувчи лизинг бўйича "Осиё-Европа траст компания-сияга тўловларни ва "Бизнес-фонд" кредитини қайтаришни Қарз олувчи ва "Осиё-Европа траст компанияси" ўртасидаги лизинг контрактнинг ва "Бизнес-фонд" билан Қарз олувчи ўртасидаги кре-дит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган жадвалларга мувофиқ амалга оширади. Бунда "Осиё-Европа траст компанияси" кредит таваккалчилиги "Бизнес-фондининг таваккалчилигидан сезиларли даражада ортиқ бўлган тақдирда Қарз олувчи лизинг бўйича тўловларни "Бизнес-фонд" томонидан Қарз олувчига айланма маблағларни тўлдиришга берилган кредитни ҳисобга олган ҳолда "Бизнес-фонд" ва "Осиё-Европа траст компаниясч" тавак-калчиликлари балансига эришилгунга қадар фақат "Осиё-Европа траст компаниясийга тўлайди.


17. Қарз олувчи лизинг бўйича тўловларни "Осиё-Европа траст компаниясинга ва кредит бўйича "Бизнес-фонд"га ўз вақтида тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда "Осиё-Европа траст ком-панияси" "Бизнес-фонд" билан келишувга кўра лизингга берилган асбоб-ускуналарни сотиш чораларини кўради ҳамда сотишдан олинган маблағлардан Қарз олувчининг "Осиё-Европа траст компаниясинга ва "Бизнес-фонд"га қарзларини тўлаш учун Қарз олувчининг кредиторлардан ҳар бирига ("Бизнес-фондга" ва "Осиё-Европа траст компаниясияга) тўланмаган қарзларига мутаносиб равишда тўлаш учун фойдаланади.