Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Жисмоний шахсларнинг 2007 йилдаги жами даромадини Декларациялаш. Солиқ тўловчига ёрдам

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

2007 ЙИЛДАГИ ЖАМИ ДАРОМАДИНИ

ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ


Солиқ тўловчига ёрдам


"Norma" ахборот-ҳуқуқий тизими

ва "Солиқ ва божхона хабарлари" ҳамда "Норма маслаҳатчи"

газеталари таҳририятларининг экспертлари томонидан тайёрланган



Декларацияни ким тақдим этади


Декларацияни топшириш муддатлари


Жами даромадни декларациялаш тартибини

бузганлик учун санкциялар


2007 йил учун жами даромаддан жисмоний шахсларнинг

даромадига солинадиган солиқ ҳисоб китоби



Декларация қандай тўлдирилади:


2007 йилда асосий иш жойидан ташқари

даромадлар олган шахслар томонидан


2007 йилда энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

чегирма ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан


2007 йилда дивидендлар олган шахслар томонидан


2007 йилда хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг

акцияларини сотиб олган шахслар томонидан


2007 йилда грантлар олган шахслар томонидан


2007 йилда мол-мулкни ижарага беришдан даромад

олган шахслар томонидан


Иловалар:


Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун

даромад солиғи бўйича 2007 йилги имтиёзлар


Жисмоний шахсларнинг 2007 йилги

солиқ солинмайдиган даромадлари



Декларация - жисмоний шахс томонидан бир йил давомида турли манбалардан олинган даромадлар тўғрисида ҳужжат бўлиб, солиқ тўловчининг истиқомат жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этилади.


2007 йил учун жами даромадни декларациялашда 2007 йилда амал қилган ҳужжатлар - ЎзРнинг 1997 йил 24 апрелдаги 396-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Солиқ кодексига (62-модда) ҳамда МВ ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 мартда 1110-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (XI бўлим) (кейинги ўринларда - 1110-сон Йўриқнома деб юритилади) таяниш керак.

2008 йил 1 январдан бошлаб декларациялаш тартиби, тақдим этиш муддатлари, шунингдек декларация бўйича ҳисобланган солиқни тўлаш тартиби ЎзРнинг 2007 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-136-сон Қонуни билан тасдиқланган Солиқ кодексининг 34-бобида белгиланган. Янги Кодекс бўйича 2008 йилги даромадларни декларациялаш чоғида ҳисобот берилади.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 2008 йил 21 январда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан декларациянинг янги шакллари тасдиқланди, улар ҳам 2008 йил учун жами даромадни декларациялашда қўлланилади.

МВ ва ДСҚнинг 2007 йил 27 декабрдаги Ахборот хабарномасида белгиланишича: 2007 йил учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар 2007 йилда амал қилган тартиб ва шаклларга мувофиқ тақдим этилади.

Шу тариқа, 2007 йил учун даромадлар тўғрисидаги декларацияни 1110-сон Йўриқнома билан;

- бир нечта даромад манбаларига эга бўлган жисмоний шахсларга - 3-сон иловага мувофиқ;

- чет эллик жисмоний шахсларга - 4-сон иловага мувофиқ белгиланган шакллар бўйича тайёрлаш лозим.



ДЕКЛАРАЦИЯНИ КИМ ТАҚДИМ ЭТАДИ


2007 йил учун жами даромад ҳақидаги декларацияни қуйидаги шахслар топшириши керак:

асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар, асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчи жисмоний шахс бухгалтерияга унинг даромадидан энг юқори ставка (25%) бўйича солиқ ушлаб қолиниши ҳақида ариза топширган ва солиқ унинг аризасига мувофиқ ушлаб қолинадиган ҳолатлар (1110-сон Йўриқнома 33-бандининг иккинчи хатбошиси) бундан мустасно;

чет эллик жисмоний шахслар - резидентлар;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар - резидентлар.



ДЕКЛАРАЦИЯНИ ТОПШИРИШ МУДДАТЛАРИ


2007 йил учун даромадлар тўғрисида декларация истиқомат жойидаги солиқ инспекциясига қуйидаги белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак:

Декларацияни топшириш муддатлари


Асосий бўлмаган иш жойидан (ЎзРдаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар-резидентлар томонидан


2008 йил 1 апрелдан кечиктирмай

чет эллик жисмоний шахслар-резидентлар томонидан

Назарда тутилаётган даромадлар ҳақида  ЎзРга келган кундан бошлаб бир ой мобайнида


фаолияти тақвимий йил мобайнида тўхтаган ва у ЎзРдан чиқиб кетадиган бўлса, амалда олинган даромадлар ҳақида  - жўнаб кетишдан камида бир ой олдин


якуний даромад (йил учун) - 2008 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай


Декларация билан биргаликда қуйидагилар ҳам тақдим этилади:

- барча иш берувчилар томонидан белгиланган шакл (1110-сон Йўриқномага 1-сон илова) бўйича маълумотнома кўринишида даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

- имтиёз (чегирмалар)га бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ҳужжатлар (ҳужжатлар нусхаси);

- бошқа зарур ҳужжатлар.



ЖАМИ ДАРОМАДНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН САНКЦИЯЛАР


Декларацияни тақдим этиш тартибини бузганлик учун Солиқ кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда молиявий жазо чоралари назарда тутилган.

Декларацияни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганлик учун:

- энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда (ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси учинчи қисми);

- маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида у такроран содир этилганда -  тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тегишли сумманинг бир фоизи миқдорида, бироқ тегишли ҳисобот даври учун илгари ҳисоблаб чиқарилган тўловлар чегириб ташланган ҳолда белгиланган тўлов муддатига тегишли тўлов суммасининг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (ЎзРнинг 24.04.1997 й.даги 396-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Солиқ кодексининг* 135-моддаси 3-банди) жарима тўланади.

Декларация узрли сабаблар (хизмат сафарида бўлиш, касаллик ва бошқалар)га кўра ўз вақтида тақдим этилмаган ҳолларда, солиқ инспекциясига декларация билан бирга қўшимча тарзда тушунтириш хати ва кечикиш сабабини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Агар декларацияни тақдим этиш тартибига риоя қилмаганлиги учун солиқ тўловчига жарима солинганда ёки даромад солиғи тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ инспекцияси унга жарима (боқимонда, пеня)ни ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборади.



2007 ЙИЛ УЧУН ЖАМИ ДАРОМАДДАН ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДИГА СОЛИНАДИГАН

СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


2007 йил учун жами даромаддан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун қуйидаги шкала қўлланади:

2007 йил декабрь учун жисмоний шахсларнинг

даромадларига солинадиган солиқни ҳисоблаш шкаласи


Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


(5 х 169222,5) = 846112,5 сўмгача


даромад суммасининг 13 фоизи


846113,5 сўмдан (10 х 169222,5) = 1692225 сўмгача


109994,63 + 846112,5 сўмдан ортиқ сумманинг 18 фоизи


1692226 сўм ва ундан юқори


262294,88 + 1692225 сўмдан ортиқ сумманинг 25 фоизи


2007 йилда республикада энг кам иш ҳақи миқдори:

1 январдан 1 августгача - 12 420 сўмни;

1 августдан 16 ноябргача - 15 525 сўмни;

16 ноябрдан бошлаб - 18 630 сўмни ташкил қилди.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига киритилган ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир шароитли ишларда банд бўлган ходимларнинг даромадларига тасдиқланган ставкалар бўйича солиқ солинади. Бунда юқорида айтиб ўтилган фуқаролар тоифалари даромадларидан солиқ олиш даражаси 25 фоиздан ошмаслиги лозим, кўрсатиб ўтилган қарор билан тасдиқланган 1-сон рўйхатнинг III қисми ҳамда 2-сон рўйхатнинг I қисмида қайд этилган ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадидан солиқ олиш даражаси эса 20 фоиздан ошмаслиги лозим.

Нохуш табиий-иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча тўловларга (иш стажига устамаларга, баланд тоғлик, чўл ва сувсиз туманлардаги ишлар учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловларга) энг кам ставка - 13 фоиз бўйича солиқ солинади.



БИР НЕЧТА МАНБАЛАРДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ

СУММАЛАРИНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ


Декларациялаш жисмоний шахс томонидан 2007 йилда олинган барча даромадлар, шунингдек улардан тўланган солиқларнинг кўрсатилишини назарда тутади. Бунда кўрсатилган суммалар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Даромадларнинг ҳисобланиши ва улардан солиқларнинг ушлаб қолинишини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб даромадларнинг барча манбалари бўйича берилган бухгалтерия маълумотномаси (ойлар бўйича ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг расшифровкаси билан жисмоний шахсга 2007 йил учун тўланган даромадлар суммалари тўғрисида маълумотлар) ҳисобланади. Даромадлар тўғрисидаги маълумотномалар декларация билан бирга топширилади.

Декларация топширишнинг кенг тарқалган сабаби бир нечта иш жойлари (даромад манбалари)нинг мавжудлиги ҳисобланади.

Декларациянинг манзил кўрсатиладиган қисмида солиқ тўловчининг паспорт маълумотлари, унинг СТИРи ва ШЖБПҲи кўрсатилади.

Ҳар бир иш жойи бўйича даромадларни акс эттириш учун декларациянинг I бўлимида 1 ва 2-жадваллар назарда тутилган.

2007 йилда тўланган моддий ёрдам суммаси ходимнинг жами даромади таркибига киритилади ва декларациянинг I бўлимида: асосий иш жойидан олинганда - 1-банддаги жадвалда, асосий бўлмаган иш жойидан олинганда - 2-банддаги жадвалда, умумий суммаси эса - 6-бандда акс эттирилади. Бунда Солиқ кодексининг* (2008 йил 1 январга қадар амал қилган) 58-моддаси "п" бандига мувофиқ:

- табиий офатлар, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан тўланган моддий ёрдам суммалари - тўлалигича;

- вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзолари вафот этганлиги муносабати билан ходимга тўланган моддий ёрдам суммалари - энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;

- бошқа ҳолларда - энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда жами даромаддан чегирилади.

Кўрсатилаётган моддий ёрдамнинг солиқ солинадиган қисмини аниқлаш мақсадида ҳисобот йилининг 31 декабрида амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдори қўлланади (2007 йилда у 18 630 сўмга тенг бўлган).

Табиий офатлар, оила аъзолари вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам олинганда ваколатли органлар томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжатлар (ФВВ ва бошқа ихтисослашган хизматлар томонидан берилган, табиий офат ёки фавқулодда ҳолатни тасдиқловчи маълумотнома, вафот этганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси)ни тақдим этиш лозим.

Улар томонидан бухгалтерияга топширилган аризага мувофиқ улардан энг юқори ставка бўйича солиқ ушлаб қолинадиган асосий бўлмаган иш жойидаги иш ҳақи бўйича даромад олувчи жисмоний шахслар 1110-сон йўриқноманинг 39-бандига мувофиқ жами йиллик даромад тўғрисида декларацияни топширмасликлари мумкин.

МИСОЛ. Алимов Ботир Эргашевичнинг1 2007 йилдаги асосий иш жойи Тошкент Давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) бўлган. Ушбу йилда Алимовга 1 772 000 сўм ҳисоблаб ёзилган, шу жумладан: иш ҳақи - 1 632 000 сўм, моддий ёрдам (даволанишга) - 140 000 сўм. 2007 йилда 251 454,38 сўм жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, шу жумладан 16 320 сўм ШЖБПҲга ажратмалар ҳисоблаб ёзилган.

Бундан ташқари Алимов ўриндошлик бўйича Тошкент иқтисодиёт коллежи (ТИК)да ишлади. Бу ерда 2007 йилда унга 900 000 сўм ҳисоблаб ёзилган, шу жумладан: иш ҳақи - 810 000 сўм, моддий ёрдам (даволанишга) - 90 000 сўм. Алимовнинг аризасига кўра иқтисодиёт коллежи бухгалтерияси барча ҳисоблаб ёзилган суммалар (иш ҳақи, моддий ёрдам ва ҳ.к.) бўйича ундан энг юқори ставка (25%) бўйича даромад солиғини ушлаб қолган, ҳисобланган солиқ суммаси 225 000 сўмни, ШЖБПҲга ажратмалар - 9 000 сўмни ташкил қилган.

Даромадлар тўғрисида декларацияни тўлдириш учун Алимов Б.Э. иқтисодиёт университети ва коллежида олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномани тайёрлаши лозим.



Б.Э.Алимовнинг асосий иш жойи - университет бўйича даромадлари тўғрисида маълумотлар:

ЖИСМОНИЙ ШАХСГА 2007 ЙИЛ УЧУН ТЎЛАНГАН

ДАРОМАД СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР

Юридик шахс (даромад манбаи) ва даромад олувчи жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар

1.1.

Юридик шахс СТИРи:

121314151

1.2.

Иш телефони:

-

1.3.

Юридик шахс номи

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети

1.4.

Жисмоний шахс СТИРи:

010203040

1.5.

Ф.И.О.:

Алимов Ботир Эргашевич

1.6.

Жисмоний шахс ШЖБПҲи:

01020304050607



1.7.

Шахсни тасдиқлайдиган

ҳужжат тури

Ким томонидан ва қачон берилган

Серия

Ҳужжат рақами

Туғилган сана

паспорт

Собир Раҳим. ИИБ

СА

0102030

01.01.1970

1.8.

Доимий яшаш жойи манзили:

Шаҳар:

Тошкент

Туман:

Собир Раҳимов

Вилоят:


Аҳоли пункти:


Кўча:

Беруний

Уй:

1

Корпус:


Квартира:


1.9.

Энг кам иш ҳақининг 4-баравари миқдорида имтиёз ҳуқуқига эга

Асослар коди: (1)


Ҳужж.N:


Амал қилиш муддати:


дан


гача

Ҳужжат тури:


Ким томонидан берилган:


1.10.

Меҳнат муносабатлари (1-асосий, 0-асосий бўлмаган)

1

1.11.

Мақоми (1-резидент, 0-норезидент):

1

Ставкалар бўйича соли??а тортиладиган солиқ солинадиган

базани белгилаш чоғида ҳисобга олинадиган даромадлар

Гуруҳлар

Ставкалар

Даромад турлари

Ҳисоблаб

ёзилган

даромад

Даромад солиғининг умумий суммаси

улардан:

Бошқа

ушланма ва

ўтказишлар

бюджетга ушлаб

қолинган сумма

ШЖБПҲга

ушлаб

қолинган

сумма

I.

13-29%

Берилган ставкалар бўйича тўлиқ солиқ солинадиган даромадлар

1632000

X

X

X

X

Ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир меҳнат шароитларига эга бўлган ишлаб чиқаришларда олинган даромад суммаси (25%дан кўп эмас)


X

X

X

X

Ўта зарарли, ўта оғир меҳнат шароитларига эга бўлган ишлаб чиқаришларда олинган даромад суммаси (20%дан кўп эмас)


X

X

...