Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 14-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-13-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 18.01.2005 й. Қарори (АВ томонидан 08.02.2005 й. 1123-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2005 й.

N 1123-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.01.2005 й.

N 14

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.01.2005 й.

N 2005-13

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт

қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан

қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2005 йил 18 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 28 январдаги 26, 2002-24-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1123  Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 7-сон, 2003 йил, 4-сон, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 йил, 10-сон, 124-бет) 5-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси биринчи қисми 1-9, 13, 14, 17, 19, 20, 22-24, 26, 28, 33-бандларида кўрсатилган ишлар (хизматлар)".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                     С. Раҳимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                            Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 48-модда.