Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 36-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-21-сон "Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида"ги 05.04.2006 й. Қарори (АВ томонидан 10.04.2006 й. 1118-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.04.2006 й.

N 1118-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.04.2006 й.

N 36

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.04.2006 й.

N 2006-21

ҚАРОРИ



Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

қўшимча киритиш ҳақида


(2006 йил 20 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 21 январдаги 19, 2002-20-сон қарори билан тасдиқланган Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага (2002 йил 27 март, рўйхат рақами 1118 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 6-сон; 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 47-модда) 6-банди қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ягона солиқ тўлови тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер участкалари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                            Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                   Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 15-сон, 128-модда.