Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган 03.01.2002 й. Молия вазирлигининг 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-1-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 3 январда 1092-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2002 йил 3 январдаги

2, 2002-1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Жисмоний шахслардан транспорт воситалари

учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида" 490-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.


I. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


1. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига олинадиган солиқ (бундан кейинги ўринларда - солиқ) тўловчилари бўлиб жисмоний шахсларга бензин, дизель ёнилғиси ва газ сотадиган, мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади.

2. Бунда уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади.



II. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


3. Жисмоний шахсларга сотилган ўзи ишлаб чиқарган ҳамда четдан харид қилинган бензин, дизель ёнилғиси ва газнинг натурал ҳажми солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Бензин, дизель ёнилғиси ва газни сотиш деганда уларни жисмоний шахсларга амалда бериш тушунилади.


III. СОЛИҚ СТАВКАСИ ВА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


4. Солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, унинг миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади.


5. Солиқ суммаси чакана нархга қўшимча равишда белгиланади ва жисмоний шахс - харидорга бериладиган чекда алоҳида сатр билан кўрсатилади.


6. Солиқ суммаси жисмоний шахсларга сотиладиган бензин, дизель ёнилғиси ва газ учун маблағ тўланиши билан бир вақтда ундирилади.

7. Солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


N = V х St, бу ерда:


N - ҳисоблаб ёзилган солиқ;

V - жисмоний шахсларга сотилаётган бензин, дизель ёнилғиси ёки газнинг натурал ифодадаги ҳажми;

St - солиқ ставкаси.

8. Ҳисоблаб чиқарилган ва ушланган солиқ суммаси хўжалик юритувчи субъектлар учун тушум деб ҳисобланмайди ҳамда бошқа тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловлар бўйича солиқ солиш объекти бўлмайди.



IV. СОЛИҚ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

ВА УНИ ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ


9. Бюджетга солиқ тўловчилар сотилган бензин, дизель ёнилғиси, газ ҳисоби ҳамда ҳисобланган солиқ суммалари ҳисобини алоҳида юритадилар.

10. Бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳисоби "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи бўйича - "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқ" илова ҳисобварағида юритилади, солиқни ўтказиш "Ҳисоб-китоб варағи" ҳисобварағи бўйича акс эттирилади.

11. Солиқ маҳаллий бюджетга Ўзбекистон Республикаси бюджетлари даромад ва харажатларининг тегишли таснифига кўра бўлим ва параграфга тўланади.


12. Солиқ банк муассасалари орқали ҳар ўн кунда, бензин, дизель ёнилғиси ва газ жисмоний шахсларга сотилган ой ўн кунлиги тугаганидан сўнг учинчи кундан кечиктирмай тўланади.

13. Жорий ўн кунлик тўловлар ҳисобга олинган солиқ бўйича ҳисоб-китоб автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига:

корхоналар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, мазкур Йўриқномага 1-сон иловага биноан шаклда;

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ойлик якунлари бўйича, ойларга бўлган ҳолда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, мазкур Йўриқноманинг 2-сон иловасига биноан шаклда тақдим этилади.


V. ТЎЛОВЧИЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ

ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

...