Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган 14.01.2002 й. Молия вазирлигининг 9-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-6-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 15 февралда 1100-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг,

Давлат солиқ қўмитасининг

2002 йил 14 январдаги

9/2002-6-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ободонлаштириш ва ижтимоий

инфратузилмани ривожлантириш учун

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга

тўлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 сентябрдаги "Идораларга қарашли ижтимоий соҳа объектларини жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида" 453-сон қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда бюджетга тўлаш механизмини белгилайди.

Мазкур Йўриқнома солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланган юридик шахсларнинг айрим тоифаларига татбиқ этилмайди.

Бунда, агар солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланган юридик шахслар асосий фаолият тури билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғуллансалар, улар ушбу фаолият бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари ва бюджетга ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни тўлашлари лозим.


II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


1. Юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахслар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчи ҳисобланадилар.

Солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мазкур Йўриқномада мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган алоҳида бўлинмалар ҳам тушунилади.

...