Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 05.09.2002 й. 1171-сон билан рўйхатга олинган 07.08.2002 й. МВ 93-сон, ДСҚ 2002-64-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 5 сентябрда 1171-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

2002 йил 7 августдаги

93, 2002-64-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан

шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар

учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонуни 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 208-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқ миқдорини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби механизмини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қатъий белгиланган солиқ физик кўрсаткичнинг белгиланган бирлигига тўғри келадиган белгиланган даромад (тўловчининг олиши мумкин бўлган бўлғуси ялпи даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган қатъий суммани акс эттиради.


2. Қатъий белгиланган солиқ жами умумдавлат солиқлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ўрнига тўланади.


3. Қатъий белгиланган солиқ тўловчилар учун қуйидагилар тўланишининг амалдаги тартиби сақлаб қолинади:

- божхона тўловлари (божхона божлари ва йиғимлари, акциз солиғи ва товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи), тижорат фаолияти учун товарларни олиб кирувчи, ягона божхона тўловини тўловчи жисмоний шахслар

...