Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ишлаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 05.03.2002 й. 1102-сон билан рўйхатга олинган 31.01.2002 й. Молия вазирлигининг 29-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-27-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 5 мартда 1102-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2002 йил 31 январдаги

29 ва 2002-27-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари

томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

(Янги таҳрирда)


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонуни 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари умумбелгиланган тартибдаги жами солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўрнига, бундан қуйидагилар мустасно, ўзлари ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашдан ягона ер солиғини тўлайдилар:

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;

акциз солиғи (акцизланадиган маҳсулот ишлаб чиқариш чоғида);

ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;

божхона тўловлари;

давлат божлари;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим;

ягона ижтимоий тўлов;

давлат мақсадли жамғармаларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар;

харид қилинган ва вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари қийматидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўзлари ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича мазкур фаолият туридан ягона ер солиғини тўлайдилар ва улар бошқа солиққа тортиш тизимини танлаш ҳуқуқига эга эмаслар.

3. Ягона ер солиғини тўловчи ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлов манбаида ушлаб қолиш ва уларни бюджетга ўтказиш мажбурияти ҳам сақланади.

4. Мазкур тартиб:

ўрмон, балиқчилик, овчилик хўжаликларига;


АВ томонидан 06.02.2004 й. 1102-2-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ Қарорига мувофиқ 4-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташланган


илмий-тадқиқот ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларига;


мустақил юридик шахслар ҳисобланмаган

...