Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 215-В-3-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-12-сон "Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги 26.01.2008 й. Қарори (АВ томонидан 05.03.2008 й. 1137-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.03.2008 й.

N 1137-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.01.2008 й.

N 215-В-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

26.01.2008 й.

N 01-02/19-12


ҚАРОРИ



Ҳисоб-китоблар маълумотномасини

расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимча киритиш ҳақида


(2008 йил 15 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Валютани тартибга солиш тўғрисида" (янги таҳрири), "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 24 апрелдаги 215-В ва 02/19-10-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом"га (2002 йил 14 май, рўйхат рақами 1137 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 9-сон) иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                    Ф. Муллажонов



Давлат божхона қўмитаси раиси                                     С. Носиров






Қарорга

ИЛОВА



Ҳисоб-китоблар маълумотномасини

расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимча


1. Низомнинг 1-бандига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Маҳсулот тақсимотига оид Битимларни амалга ошириш доирасида қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) ва Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан кўрсатилган Битимлар шартларига мувофиқ экспорт қилинаётган маҳсулотни божхона расмийлаштирувида ваколатли банк томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги ҳисоб-китоблар маълумотномаси тақдим этилади. Бунда кўрсатилган маълумотномани бериш ваколатли банкда шартномани ҳисобга қўймаган ҳолда амалга оширилади.".


Ҳисоб-китоблар маълумотномасини

расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА


"НАМУНА"


ҲИСОБ-КИТОБЛАР МАЪЛУМОТНОМАСИ

(Маҳсулот тақсимотига оид Битимларни амалга ошириш доирасида)


200__й. "___" ________ _______-сон


1. Банкнинг тўлиқ номи __________________________________________


2. Товар жўнатувчи/экспорт қилувчи корхонанинг номи _____________

________________________________________________________________


3. Товар олувчи/импорт қилувчи корхонанинг номи ________________

________________________________________________________________


4. Маҳсулотлар тақсимотига оид Битим (санаси ва ким билан тузилганлиги)

________________________________________________________________


5. Товарнинг номи ______________________________________________


6. Чет эл валютасидаги келиб тушган тушум миқдори _______________


7. Чет эл валютасидаги тушумнинг келиб тушган даври _____________



Банк раҳбари       ___________    _____________________________

                                             (имзо)                                          (Ф.И.Ш.)

Бош бухгалтер      ___________    _____________________________

                                              (имзо)                                          (Ф.И.Ш.)


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 68-модда.