Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2002 й. 248-сон "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2002 й.

N 248



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини янада тартибга солиш, улар томонидан олиб келинган товарларнинг тўлиқ ҳисобга олиниши ва сотилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан олиб келинадиган товарлардан ундириладиган ягона бож тўловини ундириш тартибини ва бюджетга ўтказиш механизмини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, жисмоний шахслар томонидан товарлар транспорт ва транспорт-экспедиторлик ташкилотлари орқали олиб келинганда божхонада расмийлаштириш белгиланган тартибда ягона бож тўловини тўлаган ҳолда бевосита товар эгаси бўлган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.

Транспорт ва транспорт-экспедиторлик ташкилотларининг ташилаётган юкларни божхонада расмийлаштириши тақиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун хужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 7, 40-модда.