Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.1994 й. 625-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт қилишни квоталаш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.1994 й.

N 625



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИ

ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ ҚИЛИШНИ КВОТАЛАШ

ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика қурилиш комплексининг экспорт базасини кенгайтириш ва корхоналарнинг чет элда "комплект объект" шартларида пудрат ишлари ҳамда хизматларни амалга ошириш фаолиятларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт қилишни квоталаш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом қуйидаги таҳрирдаги 16-банд билан тўлдирилсин:

"16. "Комплект объект" шартларида тузилган контракт (битишув)ларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатга олиниши комплект ведомостга мувофиқ пудрат ишлари ва хизматларнинг бажарилишини таъминлаш учун юкларни, улар орасида лицензияланиши лозим бўлган товарлар бор-йўқлигидан қатъи назар, Давлат чегараси орқали ўтказиб юбориш учун асос бўлиб ҳисобланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси "комплект объект" шартларидаги контрактларни амалга ошириш учун олиб чиқиб кетилаётган юклар ҳажмлари ҳамда номенклатурасининг лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра комплект ведомостларга мувофиқлиги устида қатъий назорат ўрнатсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов