Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.1998 й. 47-сон "Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.1998 й.

N 47



ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАСДАН

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

МЕҲНАТ СТАЖИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА БАДАЛЛАР АЖРАТИШ

ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг давлат ижтимоий суғуртаси бўлган конституциявий ҳуқуқини руёбга чиқариш ва уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда якка тартибда ишлайдиган фуқароларнинг суғурта бадалларини алоҳида ҳисобга олишни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу Тартиб 1998 йил январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари, Ижтимоий таъминот вазирлиги,  Меҳнат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда мазкур Тартибни юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи барча фуқароларга етказсинлар ва унинг амалга оширилишини таъминласинлар.


3. Ижтимоий таъминот вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида ўзини-ўзи иш билан таъминлаш воситасида ўзини даромадлар билан таъминлайдиган фуқароларни ижтимоий суғурта қилиш тамойиллари ва механизми тўғрисида фаол тушунтириш ишлари олиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Хамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., 1-сон, 4-модда.