Соғлиқни сақлаш вазирининг 22.06.2011 й. 178-сон "Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.07.2011 й. 2241-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.07.2011 й.
N 2241
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
22.06.2011 й.
N 178
БУЙРУҒИ
Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт
воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур
тиббий ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
(2011 йил 15 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 215-модда) 17-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. Икрамов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 287-модда