Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2002 й. 151-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2002 й.

N 151



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонига мувофиқ "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қуйидагилар:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясининг Уставини, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси ходимлари интизоми тўғрисидаги Низомни ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси шахсий таркибининг формали кийим-боши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 3 июлдаги 249-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хат бошилари, шунингдек мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик темир йўл компанияси Уставига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 22 июндаги 240-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў. Султонов