Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2009 й. 140-сон "TRANSYOLQURILISH" давлат компаниясининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2009 й.

N 140



"TRANSYOLQURILISH" ДАВЛАТ

КОМПАНИЯСИНИНГ САМАРАЛИ

ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамаси "TRANSYOLQURILISH" давлат компаниясининг муассиси ҳисобланиши;

"TRANSYOLQURILISH" давлат компаниясининг устави 2008 йил 19 сентябрда "Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси - Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси комплекси раҳбари томонидан тасдиқланганлиги;

"TRANSYOLQURILISH" давлат компанияси 2008 йил 24 сентябрда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги томонидан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси кенгаши томонидан "Ўзйўлмашсервис" йўл-таъмирлаш корхонаси балансида турган ва "TRANSYOLQURILISH" давлат компаниясига унинг устав фондини шакллантириш ҳисобига белгиланган тартибда бериладиган давлат мол-мулки рўйхати белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси кенгаши томонидан белгиланган рўйхатга киритилган давлат мол-мулкини икки ҳафта муддатда баҳоласин ҳамда уни белгиланган тартибда "TRANSYOLQURILISH" давлат компаниясининг устав фондига берсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш лойиҳа даврида Вазирлар Маҳкамаси номидан "TRANSYOLQURILISH" давлат компаниясининг муассиси функциясини амалга оширади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев