Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 07.05.2008 й. 49-сон "Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.05.2008 й. 1808-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.05.2008 й.

N 1808




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.05.2008 й.

N 49


БУЙРУҒИ



Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини,

шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини

таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда

харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби

бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 26 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 40-сон, 410-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 декабрдаги ПҚ-535-сонли "2007-2010 йилларда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 51-52-сон, 508-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низом тасдиқлансин.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                           Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 181-модда.