Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.1999 й. 300-сон "Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом" автомобиль йўлида йўл ишларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.1999 й.

N 300



"ТОШКЕНТ-АНДИЖОН-ЎШ-ИРКЕШТОМ"

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИДА ЙЎЛ ИШЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Трансосиё магистрал автомобиль йўлини ўз вақтида фойдаланишга топшириш ва йўл-кўприк ишлари сифатли бажарилишини ҳамда ўта мустаҳкам конструкциялар ва материаллар тайёрланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтойўл" давлат концерни ташкилотлари ва корхоналари "Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом" автомобиль йўлида ишларни бажариш ҳамда "Қамчиқ" ва "Резак"  довон участкаларида тоннеллар қурилиши учун олиб келинаётган техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун, шу жумладан мурувват ва техника ёрдами доирасида текин етказиб берилаётган техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун бож тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).


2. "Ўзавтойўл" давлат концерни техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмларнинг юқорида кўрсатилган турларидан самарали фойдаланилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов