Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.03.2012 й. 2345-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 27.02.2012 й. 34-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 26 мартда 2345-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлигининг

2012 йил 27 февралдаги

34-сон буйруғига

ИЛОВА



Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг

меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш

учун фойдаланиладиган рақамли назорат

қурилмаси карточкалари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Европа битими талабларига мувофиқ автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилишга мўлжалланган рақамли назорат қурилмаларида фойдаланиш учун мўлжалланган карточкаларни бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ҳайдовчи карточкаси - автотранспорт воситаларида халқаро ташувлар ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи ҳайдовчига бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (1-илова);

ташкилот карточкаси - автотранспорт воситаларида халқаро ташувлар ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташувлар соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича фаолият олиб борадиган ташкилотга бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (2-илова);

устахона карточкаси - рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият олиб борувчи юридик шахсга бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (3-илова);

назоратчи карточкаси - ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини назорат қилувчи ваколатли шахсга бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (4-илова).


2. Рақамли назорат қурилма карточкаларини (ҳайдовчи, ташкилот, устахона ва назоратчи карточкалари) олиш учун аризалар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Транспорт илмий-тадқиқот маркази" масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) тақдим этилади.

3. Ҳайдовчи, корхона, устахона ва назоратчи карточкаларини беришни ташкил этиш ва электрон базани шакллантирган ҳолда амалдаги карточкалар реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Транспорт илмий-тадқиқот маркази" масъулияти чекланган жамиятига юкланади.


II БОБ. ҲАЙДОВЧИ КАРТОЧКАСИ


4. Ҳайдовчи карточкаси ҳайдовчини идентификация қилиш, унинг рақамли назорат қурилмаси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқаришида меҳнат ва дам олиш режимлари тўғрисидаги маълумотларни сақлашда фойдаланилади.


5. Ҳайдовчи карточкасидаги маълумотлар ҳар 28 кунда автотранспорт воситасининг эгаси томонидан кўчириб олинади. Карточкадан кўчириб олинган маълумотлар бир йил давомида сақланади. Бу маълумотлар назорат қилувчи органларга тақдим этишга тайёр ҳолда бўлиши шарт.


6. Ҳайдовчи "С", "D", "CE", "DE" тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт.

9. Ҳайдовчи карточкасини олишга талабгор ҳайдовчи ариза берган вақтда бошқа амалдаги карточкага эга бўлмаслиги шарт.


10. Ҳайдовчи карточкасининг амал қилиш муддати 5 йил.


11. Ҳайдовчи карточкасини олиш учун ҳайдовчи паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси билан ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг "TITM" мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.

12. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.

13. Ҳайдовчи карточкаси ариза топширилган кундан бошлаб 30 кун ичида аризачига берилади.


14. Ҳар бир ҳайдовчига фақат бир дона ҳайдовчи карточкаси берилади.


15. Ҳайдовчи карточканинг бошқа шахсларга берилишига йўл қўймаслиги шарт.


16. Қуйидаги ҳолларда янги ҳайдовчи карточкаси берилади:

карточканинг амал қилиш муддати тугаганда;

карточка носоз ҳолатга келганда, йўқолганда ёки ўғирланганда;

карточкага киритилган маълумотлар ўзгарса (ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ваколатли органнинг номи, ҳайдовчилик гувоҳномасининг тартиб рақами, ҳайдовчининг почта манзили).


17. Янги ҳайдовчи карточкасини бериш мазкур Низомнинг 11 - 13-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Ваколатли орган ҳайдовчи карточкасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:

карточка ҳайдовчидан бошқа шахслар томонидан фойдаланилганлиги аниқланса;

карточка сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.


19. Ҳайдовчи карточкасини бекор қилишни ваколатли орган уни Рақамли назорат қурилмалари карточкалари реестридан чиқариш йўли билан амалга оширади.



III БОБ. ТАШКИЛОТ КАРТОЧКАСИ


20. Ташкилот карточкаси автотранспорт воситасининг эгаси томонидан ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш вақтларини ҳисобга олишда фойдаланилади.


21. Ташкилот карточкаси рақамли назорат қурилмасига маълумотларни киритиш, кўриш, қоғоз лентага босиб чиқариш, маълумотларни учинчи шахслар томонидан кўчириб олинишидан сақлаш мақсадида блокировка қилиш ҳамда рақамли назорат қурилмасидаги маълумотларни кўчириб олиш учун блокировка ҳолатидан чиқаришда фойдаланилади.


22. Ташкилот карточкаси автомобиль транспортида юк ёки йўловчи ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсга берилади.

Ташкилот карточкаси юк ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам берилиши мумкин.


23. Ташкилот карточкасининг амал қилиш муддати 5 йил.

24. Ташкилот карточкасини олиш учун юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг "TITM" мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.

25. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.

26. Ташкилот карточкаси ариза топширилган кундан бошлаб 30 кун ичида аризачига берилади.


27. Қуйидаги ҳолларда янги ташкилот карточкаси берилади:

карточка носоз ҳолатга келганда, йўқолганда ёки ўғирланганда;

карточкага киритилган маълумотлар ўзгарса (юридик шахснинг номи, юридик шахс раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси, отасининг исми, ваколатли органнинг номи, юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг почта манзили).


28. Янги ташкилот карточкасини бериш мазкур Низомнинг 24, 25, 26-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


29. Ваколатли орган ташкилот карточкасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:

карточкадан карточка эгасидан бошқа шахслар томонидан фойдаланилганлиги аниқланса;

карточка сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.


30. Ташкилот карточкасини бекор қилишни ваколатли орган уни Рақамли назорат қурилмалари карточкалари реестридан чиқариш йўли билан амалга оширади.



IV БОБ. УСТАХОНА КАРТОЧКАСИ


31. Устахона карточкаси рақамли назорат қурилмасини қиёслаш учун рақамли назорат қурилмасидаги маълумотларни кўчириб олишда фойдаланилади.

32. Устахона карточкаси рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият юритаётган ҳамда белгиланган тартибда аккредитация гувоҳномасига эга бўлган юридик шахсга берилади.

33. Устахона карточкасининг амал қилиш муддати 1 йил.


34. Устахона карточкасини олиш учун юридик шахс ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг "TITM" мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.

35. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.

36. Устахона карточкаси ариза топширилган кундан бошлаб 30 кун ичида аризачига берилади.


37. Устахона карточкаси берилганда, у билан бирга карточканинг идентификацион рақами (PIN-код) берилади. PIN-код конвертда махсус ҳимоя қатлами билан қопланган ҳолатда берилади.


38. Қуйидаги ҳолларда янги устахона карточкаси берилади:

карточканинг амал қилиш муддати тугаганда;

карточка носоз ҳолатга келганда, йўқолганда ёки ўғирланганда;

карточкага киритилган маълумотлар ўзгарса (юридик шахснинг номи, юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, ваколатли органнинг номи, юридик шахснинг юридик манзили (почта манзили).

39. Янги ташкилот карточкасини бериш мазкур Низомнинг 34 - 37-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


40. Ваколатли орган ташкилот карточкасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:

карточкадан карточка эгасидан бошқа шахслар томонидан фойдаланилганлиги аниқланса;

карточка сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.


41. Устахона карточкасини бекор қилиш ваколатли орган уни Рақамли назорат қурилмалари карточкалари реестридан чиқариши йўли билан амалга оширади.



V БОБ. НАЗОРАТЧИ КАРТОЧКАСИ


42. Назоратчи карточкаси назорат қилувчи органлар томонидан ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситасини бошқариш ва дам олиш режимларини назорат қилишда фойдаланилади.


43. Назоратчи карточкасининг амал қилиш муддати 5 йил.

44. Қонун ҳужжатларига кўра ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилувчи органнинг мурожаати асосида назоратчига назоратчи карточкаси берилади.


45. Назоратчи карточкасини олиш учун назоратчи "TITM" мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.

Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.

46. Назоратчи карточкаси ариза топширилган кундан бошлаб 30 кун ичида аризачига берилади.


47. Қуйидаги ҳолларда янги назоратчи карточкаси берилади:

карточка носоз ҳолатга келганда, йўқолганда ёки ўғирланганда;

карточкага киритилган маълумотлар ўзгарса (назорат қилувчи органнинг номи, назоратчининг исми, фамилияси, отасининг исми, ваколатли органнинг номи).


48. Янги назоратчи карточкасини бериш мазкур Низомнинг 44, 45, 46-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


49. Ваколатли орган назоратчи карточкасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:

карточкадан карточка эгасидан бошқа шахслар томонидан фойдаланилганлиги аниқланса;

назоратчи ўз лавозимидан озод этилганда;

карточка сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.


50. Назоратчи карточкасини бекор қилиш ваколатли орган уни Рақамли назорат қурилмалари карточкалари реестридан чиқариши йўли билан амалга оширади.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


51. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Автотранспорт воситаларида халқаро ташувларни ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи

ҲАЙДОВЧИ КАРТОЧКАСИ


Олд томони

1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.


2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида "Ҳайдовчи карточкаси. Ўзбекистон Республикаси" сўзлари ёзилади.


3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:

1-ҳайдовчи фамилияси;

2-ҳайдовчи исми;

3-ҳайдовчининг туғилган санаси;

4а-ҳайдовчи карточкасининг берилган санаси;

4b-ҳайдовчи карточкасининг амал қилиш санаси;

4с-ҳайдовчи карточкасини берган ваколатли органнинг номи;

5а-ҳайдовчилик гувоҳномасининг рақами;

5b-ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами;

6-ҳайдовчининг фотосурати;

7-ҳайдовчининг имзоси;

8-ҳайдовчининг почта манзили.


4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: "Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув". Ҳайдовчининг фамилияси ва исмининг ёзилиши халқаро ҳаракатда ишлатиладиган ҳайдовчилик гувоҳномасига мос келиши шарт.


5. Ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:

UZ XXXXXXXXXXX X X бу ерда:

UZ - Ўзбекистон Республикаси;

XXXXXXXXXXX - ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами. Ҳайдовчи карточкаси 11 та рақамдан ташкил топади. Ҳар бир ҳайдовчи учун ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;

XX - ҳайдовчи карточкасининг янги бериш индекси.


Орқа томони

       

HAYDOVCHI KARTOCHKASI

DRIVER CARD


1. Familiya / Surname

2. Ism / First name(s)

3. Tug`ilgan sanasi / Date of birth

4а. Berilgan sanasi / Date of issue

4b. Amal qilish sanasi / Date of expiry

4с. Taqdim etuvchi tashkilot / Issuing authority

5a. Haydovchilik guvohnomasining raqami / Driving license number

5b. Kartochka raqami / Card number

6. Fotosurat / Photograph

7. Imzo / Signature

8. Manzil / Address

Iltimos, "Transport ilmiy-tadqiqot markazi" mas`uliyati cheklangan

jamiyatga qaytaring / Please return to: "Transportation research center" LLC.

Manzil: O`zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Zulfiyaxonim k., 3 / Address:

3, Zulfiyahxonim street, Tashkent, Republic of Uzbekistan

       





Низомга

2-ИЛОВА


Автотранспорт воситаларида халқаро ташувларни ҳамда

шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи

ТАШКИЛОТ КАРТОЧКАСИ


Олд томони

1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.


2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида "Ташкилот карточкаси. Ўзбекистон Республикаси" сўзлари ёзилади.


3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:

1-юридик шахс номи;

2-ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг фамилияси;

3-ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг исми;

4а-ташкилот карточкаси берилган сана;

4b-ташкилот карточкасининг амал қилиш санаси;

4с-ташкилот карточкасини берган ваколатли органнинг номи;

5b-ташкилот карточкасининг рақами;

7-ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг имзоси;

8-ташкилот (якка тартибдаги тадбиркор)нинг почта манзили.


4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: "Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув".


5. Ташкилот карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:

UZ XXXXXXXXXX X X X, бу ерда:

UZ - Ўзбекистон Республикаси;

XXXXXXXXXX - ташкилот карточкасининг тартиб рақами. Ташкилот карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Ташкилот учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;

X - ташкилотларга берилган ташкилот карточкалари сони индекси;

X X - ташкилот карточкасини янги бериш индекси.


Орқа томони

      

TASHKILOT KARTOCHKASI

COMPANY CARD


1. Tashkilot nomi / Company name

(2.) Familiya / Surname

(3.) Ism / First name(s)

4а. Berilgan sanasi / Date of issue

4b. Amal qilish sanasi / Date of expiry

4с. Taqdim etuvchi tashkilot / Issuing authority

5b. Kartochka raqami / Card number

(7.) Imzo / Signature

8. Manzil / Address

Iltimos, "Transport ilmiy-tadqiqot markazi" mas`uliyati cheklangan

jamiyatga qaytaring / Please return to: "Transportation research center" LLC.

Manzil: O`zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Zulfiyaxonim k., 3 / Address:

3, Zulfiyahxonim street, Tashkent, Republic of Uzbekistan





Низомга

3-ИЛОВА


Рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш

бўйича фаолият олиб борувчи

УСТАХОНА КАРТОЧКАСИ


Олд томони


  

1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.


2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида "Устахона карточкаси. Ўзбекистон Республикаси" сўзлари ёзилади.


3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:

1-юридик шахснинг номи;

2-юридик шахс маъсул ходимининг фамилияси;

3-юридик шахс маъсул ходимининг исми;

4а-устахона карточкаси берилган санаси;

4b-устахона карточкасининг амал қилиш санаси;

4с-устахона карточкасини берган ваколатли органнинг номи;

5b-устахона карточкасининг рақами;

7-юридик шахс маъсул ходимининг имзоси;

8-юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили).


4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: "Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув"/.


5. Устахона карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:

UZ XXXXXXXXXX X X X, бу ерда:

UZ - Ўзбекистон Республикаси;

XXXXXXXXXX - устахона карточкасининг тартиб рақами. Устахона карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Устахона учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;

X - Устахона карточкаси индекси;

X X -Устахона карточкасини янги бериш индекси.


Орқа томони

USTAXONA KARTOCHKASI

WORKSHOP CARD


1. Ustaxona nomi / Workshop Name

(2.) Familiya / Surname

(3.) Ism / First name(s)

4а. Berilgan sanasi / Date of issue

4b. Amal qilish sanasi / Date of expiry

4с. Taqdim etuvchi tashkilot / Issuing authority

5b. Kartochka raqami / Card number

(7.) Imzo / Signature

8. Manzil / Address

Iltimos, "Transport ilmiy-tadqiqot markazi" mas`uliyati cheklangan jamiyatga

qaytaring / Please return to: "Transportation research center" LLC.

Manzil: O`zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Zulfiyaxonim k., 3 / Address:

3, Zulfiyahxonim street, Tashkent, Republic of Uzbekistan





Низомга

4-ИЛОВА


Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам

олиш режимини назорат қилувчи

НАЗОРАТЧИ КАРТОЧКАСИ


Олд томони

1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.


2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида "Назоратчи карточкаси. Ўзбекистон Республикаси" сўзлари ёзилади.


3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:

1-назорат қилувчи орган номи;

2-назоратчининг фамилияси;

3-назоратчининг исми;

4а-назоратчи карточкаси берилган сана;

4b-назоратчи карточкасининг амал қилиш санаси;

4с-назоратчи карточкасини берган ваколатли орган номи;

5b-назоратчи карточкасининг рақами;

6-назоратчининг фотосурати

7-назоратчининг имзоси;

8-назорат қилувчи органнинг жойлашган ери (почта манзили).


4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: "Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув".


5. Назоратчи карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:

UZ XXXXXXXXXX X X X бу ерда:

UZ - Ўзбекистон Республикаси;

XXXXXXXXXX - назоратчи карточкасининг тартиб рақами. Назоратчи карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Назоратчи орган учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;

X - назоратчи карточкасининг индекси;

X X - карточкани янги бериш индекси.


Орқа томони

NAZORATCHI KARTОCHКASI

CONTROL CARD


1. Nazorat qiluvchi tashkilot / Control Body

(2.) Familiya / Surname

(3.) Ism / First name(s)

4а. Berilgan sanasi / Date of issue

4b. Amal qilish sanasi / Date of expiry

4с. Taqdim etuvchi tashkilot / Issuing authority

5b. Kartochka raqami / Card number.

(6.) Fotosurat / Photograph.

(7.) Imzo / Signature

8. Manzil / Address

Iltimos, "Transport ilmiy-tadqiqot markazi" mas`uliyati cheklangan jamiyatga

qaytaring / Please return to: "Transportation research center" LLC.

Manzil: O`zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Zulfiyaxonim k., 3 / Address:

3, Zulfiyahxonim street, Tashkent, Republic of Uzbekistan





Низомга

5-ИЛОВА


Ҳайдовчи карточкасини олиш учун

АРИЗА

3*4 фотосурат

Ф.И.О.*



ЖШШИР



туғилган жойи ва санаси*



доимий яшаш манзили*



Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами*



телефон рақами



Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)



Ҳайдовчилик гувоҳномаси серияси ва рақами*



Ҳайдовчилик гувоҳномаси категорияси*





имзо


аризачи Ф.И.О.



        

*) Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.






Низомга

6-ИЛОВА


Ташкилот карточкасини олиш учун

АРИЗА

Юридик шахс номи*



СТИР



Юридик шахс раҳбари Ф.И.О.*



Юридик шахс раҳбари ЖШШИРи*



Телефон рақами



Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси тартиб рақами*



Юридик манзили*



Юридик шахс филлиаллари жойлашган манзили (агар мавжуд бўлса)





имзо


юридик шахс раҳбари



*) Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.






Низомга

7-ИЛОВА


Устахона карточкасини олиш учун

АРИЗА

Юридик шахс маълумотлари

Юридик шахс номи*



СТИР



Юридик шахс раҳбари Ф.И.О.*



Юридик шахс раҳбари ЖШШИРи*



Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси тартиб рақами*



Юридик шахснинг қиёслаш фаолиятини аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами



Телефон рақами



Юридик манзили*



Юридик шахс филлиаллари жойлашган манзили (агар мавжуд бўлса)



Юридик шахснинг қиёслаш фаолиятини амалга оширувчи

масъул ходими ҳақида маълумотлари

Ф.И.О.*



ЖШШИР



Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами*



доимий яшаш манзили*





имзо


қиёслаш фаолиятини амалга оширувчи масъул шахс Ф.И.О



     

*) Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.






Низомга

8-ИЛОВА


Назоратчи карточкасини олиш учун

АРИЗА

3*4 фотосурат

Ф.И.О.*



ЖШШИР



туғилган жойи ва санаси*



доимий яшаш манзили*



лавозими



Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами*



телефон рақами



Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)





имзо


аризачи Ф.И.О.



        

*) Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 13-сон, 147-модда