Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.1995 й. 53-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортини бошқариш тизими тўғрисида" 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.1995 й.

N 53




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ҲАВО ТРАНСПОРТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ

ТЎҒРИСИДА" 1992 ЙИЛ 4 ФЕВРАЛДАГИ 44-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарорининг 4-бандидаги бош директорининг 6 нафар ўринбосари сўзларидан кейин "шу жумладан битта биринчи ўринбосари" деган сўзлар киритилсин.

Шу бандга қуйидаги таҳрирдаги 2-хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Бош директорининг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Компаниянинг чет элдаги ваколатхоналари раҳбарлари лавозимларига Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда авиакомпания томонидан тайинланади".



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов