Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 04.10.2012 й. 12н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.11.2012 й. 1428-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.11.2012 й.

N 1428-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

04.10.2012 й.

N 12н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво

кемаларининг радиожиҳозларига сертификат

бериш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


(2012 йил 12 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2004 й., 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 9 ноябрдаги 146-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 1428, 2004 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 47-сон, 491-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                            Т. Ўлжаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 44-сон, 509-модда