Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 09.11.2004 й. 146-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.11.2004 й. 1428-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.11.2004 й.

N 1428




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

09.11.2004 й.

N 146


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг

радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича

йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 6 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, халқаро авиацияда тавсия қилинган амалиёт ва стандартлар талабларига мувофиқ Дававианазорат томонидан "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича йўриқнома" ишлаб чиқилди. БУЮРАМАН:


1. "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича йўриқнома*" тасдиқлансин.


2. Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида йўриқнома кўпайтирилиб барча авиакомпаниялар ва манфаатдор шахсларга тарқатилиши таъминлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан ўн кун ўтгач, мазкур Йўриқнома амалга киритилсин.


4. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назорат сертификатлаш, лицензиялаш ва парвозлар хавфсизлиги устидан назорат бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилсин.



Дававианазорат бошлиғи                                                               Х. Тробов



*) Йўриқнома рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 47-сон, 491-модда.