Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 10.11.2014 й. 014-1/1294-сон “Буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 09.12.2014 й. 2631-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.12.2014 й.
N 2631
ЎЗБЕКИСТОН
"ЎЗКОММУНХИЗМАТ" АГЕНТЛИГИ
БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
10.11.2014 й.
N 014-1/1294
БУЙРУҒИ
Буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан
фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги ва 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сонли "Республиканинг иссиқлик ва сув билан таъминлаш ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор У. Халмухамедов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 597-модда