Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 33Қ/Б-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13-сон "Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитли ишлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги 26.06.2009 й. Қарори (АВ томонидан 29.07.2009 й. 1990-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2009 й.

N 1990

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.06.2009 й.

N 33Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.06.2009 й.

N 13


ҚАРОРИ



Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати

қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат

шароитли ишлар рўйхатини

тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 8 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 1-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сонли "Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 377-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитли ишлар рўйхати янги таҳрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 30 майдаги 7, 1-сон билан тасдиқланган "Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2001 йил 9 июнь, рўйхат рақами 1040) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                                  А. Хаитов



Соғлиқни сақлаш вазири                                                       А. Икрамов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 355-модда.