Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 24.09.2008 й. 2008-16-сон "Уюшган биржадан ташқари бозорда корпоратив қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.10.2008 й. 1384-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.10.2008 й.

N 1384-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

24.09.2008 й.

N 2008-16


БУЙРУҒИ



"Уюшган биржадан ташқари бозорда корпоратив

қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2008 йил 1 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига ҳамда (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида"ги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази Бош директори томонидан 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сонли "Уюшган биржадан ташқари бозорда корпоратив қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (2004 йил 16 июль, рўйхат рақами 1384 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 325-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директори                                                            К. Толипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 43-сон, 438-модда.