Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.1994 й. 332-сон "Бошоқли доннинг 1994 йил ҳосилидан белгиланган давлат буюртмаси ҳажмларидан ортиқчасини хўжаликлар томонидан сотиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.1994 й.

N 332



БОШОҚЛИ ДОННИНГ 1994 ЙИЛ

ҲОСИЛИДАН БЕЛГИЛАНГАН ДАВЛАТ

БУЮРТМАСИ ҲАЖМЛАРИДАН ОРТИҚЧАСИНИ

ХЎЖАЛИКЛАР ТОМОНИДАН СОТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Бошоқли дон экинлари етиштиришда жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, ижара, фермерлик ва бошқа хўжаликларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига республика хўжаликларидан бошоқли доннинг белгиланган давлат буюртмаси ҳажмларидан ортиқчасини (уларни харид қилиш ҳажмларидан 75 фоизидан ортиғини) эркин шартнома нархларида харид қилишга рухсат этилсин.

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси шартномалар тузишни 10 кун муддатда якунласин, кейинчалик эса хўжаликлардан донни шартнома нархларига мувофиқ харид қилишни таъминласин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш И.X.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов