Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.1993 й. 92-сон "Жун ва қоракўл терига эркин нархлар белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.1993 й.

N 92



ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ ТЕРИГА ЭРКИН

НАРХЛАР БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш корхоналарининг, фермер хўжаликларининг жун ва қоракўл тери етиштириш, тайёрлаш ва сотишдан манфаатдорлигини ошириш, шунингдек қишлоқда бозор муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йилдан бошлаб жун ва қоракўл терига шартномавий эркин харид ва улгуржи нархлар жорий қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 104-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов