Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирининг 20.05.2013 й. 175-сон "Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси тўғрисидаги намунавий низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.05.2013 й. 306-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.05.2013 й.

N 306-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

20.05.2013 й.

N 175


БУЙРУҒИ



Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим

муассасаси тўғрисидаги намунавий низомни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 1997 йил 23 январдаги 26-сон буйруғи билан тасдиқланган Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 306, 1997 йил 17 февраль) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ 2013 йил 2 сентябрдан бошлаб кучга киради.



Вазир                                                                                                 У. Иноятов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 3 июнь, 22-сон, 287-модда