Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 01-61/3-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 01-8/915-сон "Почтани ҳавода ташишда почта юк хатлари шаклини белгилаш тўғрисида"ги 16.03.2006 й. Қарори (АВ томонидан 03.04.2006 й. 1556-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.04.2006 й.

N 1556

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

16.03.2006 й.

N 01-61/3

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА

АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

16.03.2006 й.

N 01-8/915

ҚАРОРИ



Почтани ҳавода ташишда почта юк

хатлари шаклини белгилаш тўғрисида


(2006 йил 13 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 101-моддасини бажариш бўйича ва почтани ҳаво кемаларида ташишни расмийлаштиришни тартибга келтириш мақсадида, шунингдек почтани ташиш сифатини ошириш учун, Бутунжаҳон почта конвенцияси низомларига амал қилиб ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ички ҳаво йўлларида почта ташишларини расмийлаштириладиган почта юк хатлари 1-иловада* келтирилган шаклда (16-а, 16-б, 33-шакллар) белгилансин.


2. Халқаро ҳаво йўлларида почта ташишларини расмийлаштириладиган почта юк хатлари 2-иловада* келтирилган шаклда (CN 38, CN 41, CN 47, CN 45-шакллар) белгилансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                              Х. Тробов


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги бош директори                                                  А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 14-сон, 118-модда.