Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.1994 й. 474-сон "Правда востока" газетасини Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий газетасига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.1994 й.

N 474



"ПРАВДА ВОСТОКА" ГАЗЕТАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ВА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ГАЗЕТАСИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мунтазам ва малакали ёритиш, хўжалик юритишнинг бозор принципларини жорий этиш, кучли ижтимоий сиёсатни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Правда Востока" газетаси таҳририятининг газетани Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий газетасига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва унинг муассиси этиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилансин.

Шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб ҳар ҳафтада "Правда Востока" газетасининг беш сони чиқарилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилнинг IV чорагидан бошлаб "Правда Востока" газетасининг ўз даромадлари ҳисобига таъминланмаган харажатларини қоплашга маблағ ажратишни назарда тутсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов