Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2012 й. 312-сон "Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2012 й.

N 312



СУДЬЯЛАРГА, СУД ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИГА,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИ,

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ

ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ,

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИГА ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА

УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШГА УЗОҚ МУДДАТЛИ ИПОТЕКА

КРЕДИТЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ҲАМДА СУДЬЯЛАРГА, СУД ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИГА,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИ,

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ

ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИГА

УЙ-ЖОЙЛАРНИ ИЖАРАГА ОЛГАНЛИК (ИЖАРАГА

ТУРГАНЛИК) УЧУН ҲАР ОЙЛИК ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон ва "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 44-сон, 506-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 78-модда