Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.09.1993 й. 927-XII-сон "Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги, судьяларнинг малака даражалари тўғрисидаги, суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги, ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.1993 й.

N 927-XII



СУДЬЯЛАРНИНГ МАЛАКА

ҲАЙЪАТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ, СУДЬЯЛАРНИНГ

МАЛАКА   ДАРАЖАЛАРИ   ТЎҒРИСИДАГИ,   СУД

ХОДИМЛАРИНИНГ     МАНСАБ     ДАРАЖАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ, ҲАРБИЙ СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги Низом;

Судьяларнинг малака даражалари тўғрисидаги Низом;

Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низом;

Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг:

"Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг малака коллегиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 1989 йил 21 декабрдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, 35-36- сон, 606- модда);

"Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги, судьялар ва халқ маслаҳатчиларини чақириб олиш ҳамда муддатидан илгари озод этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1989 йил 21 декабрдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, 35-36-сон, 607-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                   Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 10-сон, 370-модда.