Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.1998 й. 275-сон "Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1998 й.

N 275



СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ

ИШЛАБ  ЧИҚАРИШ,  ИДИШЛАРГА  ҚУЙИШ,

САҚЛАШ ВА УЛГУРЖИ СОТИШНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШГА ОИД

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўзкимё-саноат" уюшмаси спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда материаллар сарфи, тайёр маҳсулот чиқиши нормативларини, шунингдек табиий камайиш нормаларини 1998 йил 1 сентябргача ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 7, 23-модда.