Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-8-сон, Ички ишлар вазирлигининг 20-сон "Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.10.2010 й. Қарори (АВ томонидан 19.11.2010 й. 2156-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.11.2010 й.

N 2156

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

28.10.2010 й.

N 01-02/12-8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.10.2010 й.

N 20


     

ҚАРОРИ



Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган

автотранспорт воситаларини божхона

расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби

тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

(2010 йил 29 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 24 ноябрдаги 9 ва 01-02/12-39-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1430, 2004 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 50-сон, 504-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 439-модда.