Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 3-сон, "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг 78-сон "Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 25.05.2005 й. Қарори (АВ томонидан 08.07.2005 й. 1491-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2005 й.

N 1491

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.05.2005 й.

N 3

"САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

25.05.2005 й.

N 78

ҚАРОРИ



Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш,

сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш,

улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга

олиш тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 18 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг кучга кириш кунидан бошлаб Портловчи моддаларни сақлаш, транспортировка қилиш, ишлатиш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Йўриқнома (1992 йилдаги давлатлараро Портлатиш ишларида қўлланиладиган ягона хавфсизлик қоидаларига 1-илова) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси ҳамда "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекциясининг тармоқ инспекциялари портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналар билан ҳамкорликда Йўриқнома талабларидан келиб чиққан ҳолда портловчи материаллар сақланадиган омборхоналарда кириб-чиқиш ва ички режимларни кучайтириш, уларда асоссиз текширувларга йўл қўймаслик борасида аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


Ички ишлар вазири                                            З. Алматов



"Саноатконтехназорат"

Давлат инспекцияси бошлиғи                            Р. Саидов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 199-модда.