Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.01.2010 й. ПҚ-1261-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2010 й.

N ПҚ-1261



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари - Солиқ академиясининг ректори лавозими киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сонли Қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,

2010 йил., 1-сон, 54-модда