Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.04.1998 й. 603-I-сон "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1998 й.

N 603-I



"ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни 1998 йил 1 июлдан амалга киритилсин. Мазкур Қонуннинг амалга киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги Фармони билан тасдиқланган "1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури"да назарда тутилган муддатлар ва тадбирларга мувофиқ равишда таъминлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин;

амалдаги деҳқон хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш тартибини тасдиқласин;

вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1998 й., N 5-6, 87-модда