Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.1995 й. 446-сон "Американинг "Кейс корпорейшн" фирмаси комбайнларини қўшимча равишда харид қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.1995 й.

N 446




АМЕРИКАНИНГ "КЕЙС КОРПОРЕЙШН"

ФИРМАСИ КОМБАЙНЛАРИНИ ҚЎШИМЧА

РАВИШДА ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Республика хўжаликларини жаҳон даражасидаги юқори унумли ўрим-йиғим техникаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг 52 млн. АҚШ долларилик 300 та "КЕЙС" комбайнларини қўшимча равишда харид қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, контракт бўйича валюта харажатларини маблағ билан таъминлаш:

контракт қийматининг 85 фоизи миқдорида АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида чет эл банклари кредитлари;

контракт қийматининг 15 фоизи миқдорида "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, чет эл банклари томонидан берилган кредитларни қайтариш 1996-2001 йиллар мобайнида "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси "Ўзpқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси машина-трактор паркларидан ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги техникаси сотишдан тўплаган сўмларни Ўзбекистон Республика валюта биржаси орқали эркин муомалодаги валютага алмаштириш масаласини кўриб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

икки ой муддатда чет эл банклари билан АҚШнинг Эскимбанки суғуртаси остида кредит битими ишлаб чиқилиши ва тузилишини тугалласин;

олинадиган кредитларнинг "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига ўз вақтида ўтказилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикиси Молия вазирлиги 300 та "Кейс" комбайнларини харид қилиш учун олинадиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини имзолаш ваколати берилсин.


7. Контрактни амалга оширишда банд бўлган ажнабий мутахассисларга визалар ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси консуллик йиғимлари тўлашдаи озод қилинсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Х.Жўрабеков зиимасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов