Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1998 й. 326-сон "Магнум" ҳайдов тракторларини жиҳозлаш учун плуглар харид қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1998 й.

N 326



"МАГНУМ" ҲАЙДОВ ТРАКТОРЛАРИНИ

ЖИҲОЗЛАШ УЧУН ПЛУГЛАР ХАРИД

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг техник жиҳатдан таъминланганлиги даражасини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорининг 5-бандини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси томонидан "Кейс Корпорэйшн" фирмасининг 600 та "Магнум" тракторини жиҳозлашга мўлжалланган "Квернеланд" Норвегия фирмасининг 600 та плугини етказиб бериш юзасидан "Кейс Франс" фирмаси билан 8700 минг АҚШ доллари суммасига контракт тузилганлиги;

контракт қийматининг 1305 минг АҚШ доллари суммасидаги 15 фоизли аванс тўлови "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;

контракт қийматининг 7395 минг АҚШ доллари суммасидаги 85 фоизини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари - "GIEK" (Hopвегия) жамиятининг суғурта қопламаси остида "Экспортфайненс" (Норвегия) молия ташкилотининг қайта молиялаштирилган маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;

хорижий банклар кредитларини, фоизларни ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси даромадлари ва республика бюджети маблағлари ҳисобига тенг улушларда иловага мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири жалб қилинаётган кредит бўйича "Экспортфайненс" молия ташкилотига ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ("Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси мажбуриятлари юзасидан) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини беришга вакил қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда "GIEK" жамиятининг суғурта қопламаси остида "Экспортфайненс" молия ташкилоти билан кредит битимини тузсин ва маблағларни "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига қайта молиялаштирсин.


5. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси кўрсатиб ўтилган контракт бўйича республикага етказиб бериладиган плуглар учун бож тўлашдан озод этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 31 июлдаги

326-сон қарорига

ИЛОВА



600 та плуг етказиб берилишини

маблағ билан таъминлаш учун берилаётган

"Экспортфайненс" (Норвегия) молия ташкилотининг

қайта молиялаштирилган маблағлари кредитини

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига қайтариш

ЖАДВАЛИ

Контрактнинг умумий миқдори

8700000,00

Кредитнинг умумий миқдори

7395000,00

Банклар ставкаси (%)

ЛИБОР+0,6

шу жумладан, "Ўзмиллийбанк" ставкаси (%)

0,5

Суғурта мукофотлари (%)

-

Ставка (%)

-

Маблағ

-

Кредит муддати

5 йил

ҚШ доллари)

1999


2000


2001


2002


2003


2004


Жами


Асосий қарз


739500,00

1479000,00

1479000,00

1479000,00

1479000,00

739500,00

7395000,00

Фоизлар


457552,33

407925,66

311187,51

215498,00

119808,50

24119,00

1536090,99

Воситачилик ҳақи


-

-

-

-

-

-

-

Ҳаммаси


1197052,33

1886925,66

1790187,51

1694498,00

1598808,50

763619,00

8931090,99

шу жумладаи.









"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" маблағларидан


598526,16

943462,83

895093,75

847249,00

799404,25

381809,50

4465545,54

республика бюджети

маблағларидан


598526,16

943462,83

895093,75

847249,00

799404,25

381809,50

4465545,50

Тўловлар миқдори ва санаси ЛИБОР ставкалари ўзгаришига (1998 йил 28 июлдаги ҳолатига кўра ЛИБОР-5,78125) ва амалда жўнатилган саналарга қараб аниқлаштирилади.