Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.1992 й. 397-сон "Маккажўхори донига эркин нархлар жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.1992 й.

N 397



МАККАЖЎХОРИ ДОНИГА ЭРКИН

НАРХЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Маккажўхори етиштириш ҳажмларини кўпайтириш учун шароитлар яратиш, щунингдек, жамоа ва давлат хўжаликлари, ижарачи жамоалар ва фермер хўжаликларининг саноат маҳсулоти, ёқилғи, электр энергияси сотиб олиш, транспорт харажатларини ва бошқа сарфларини қисман қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот" концернининг 1992 йил ҳосилидан маккажўхори донига шартномавий (эркин) харид нархлари жорий этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 январдаги 4-сон ва 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорларининг маккажўхори донига чекланган харид нархлари белгилаш ҳақидаги қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов