Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2005 й. 211-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича улгуржи бозорлар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида" 1998 йил 26 октябрдаги 452-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2005 й.

N 211



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ВА СОТИШ

БЎЙИЧА УЛГУРЖИ БОЗОРЛАР ТИЗИМИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 26 ОКТЯБРДАГИ

452-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 13 июндаги ПФ-3618-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича улгуржи бозорлар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида" 1998 йил 26 октябрдаги 452-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 10-сон, 39-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. 1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг республикада пахта, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган дондан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича очиқ акциядорлик жамиятлари шаклидаги улгуржи қишлоқ хўжалиги бозорлари (кейинги ўринларда - "Улгуржи бозор" АЖ) тармоғини ташкил этиш ҳақидаги";


2. 1-иловада:

а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Улгуржи бозорларда пахта, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган дондан ташқари барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмлар) сотилиши мумкин.

Улгуржи бозорлар ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини катта сиғимли идишлардан (контейнерлардан) ва автомашиналардан, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ўраш ва жойлаш материалларини (қутилар, халталар, яшчиклар ва бошқаларни) сотишга йўл қўйилади";

б) 17-банддаги "Ўздавстандарт" маркази ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари тегишли равишда "Ўзстандарт" агентлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 37-38-сон, 287-модда.