Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/19-18/01-сон, Мудофаа вазирлигининг 3-сон "Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида "Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш" 05.02.2008 й. Қарори (АВ томонидан 16.02.2008 й. 1769-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.02.2008 й.
N 1769
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 05.02.2008 й. N 01/19-18/01 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.02.2008 й. N 3 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш
Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида
"Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш"
(2008 йил 26 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 278-фм-сонли фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандарти "Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.
Давлат мулки қўмитаси раиси
|
Д. Мусаев |
Мудофаа вазири |
Р. Мирзаев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 41-модда.