Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 19.09.2011 й. 01/19-18/06-сон "Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.10.2011 й. 2279-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.10.2011 й.

N 2279




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.09.2011 й.

N 01/19-18/06


ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти

(11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой

фондининг қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 29 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 230-модда) ҳамда "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Раис в.б.                                                                                       А. Абдуҳакимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 42-сон, 459-модда