Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2003 й. 210-сон "Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2003 й.

N 210


БАҲОЛАШ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда:

лицензиялар бериш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссия ҳақидаги Низомни ва Комиссия таркибини;

баҳоловчи малакасини бериш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Белгилансинки, 2003 йил 1 августгача тегишли лицензия олмаган юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этиладилар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 73-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 5-сон, 36-модда