Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2008 й. 161-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 июлдаги

161-сон қарорига

2-ИЛОВА


Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли

вазиятларда   баҳоланадиган   объектларнинг

баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан

ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш - судлар томонидан юборилган баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларида баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳақидаги хулосаларни таҳлил қилиш ва тузиш бўйича тадбирлар йиғиндиси;


баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материаллари - баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот, баҳоланадиган объект бўйича ушбу баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида эксперт хулосаси, шунингдек иш билан боғлиқ ва суд сўровига илова қилинган бошқа ҳужжатлар;


Комиссия - баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи эксперт комиссияси;


баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари - камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган, баҳоловчиларнинг профессионал даражасини оширишга ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларнинг профессионал манфаатларини, шу жумладан, судларда ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари;


Комиссия қарори - Комиссия баённомаси билан расмийлаштирилган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини Комиссия томонидан кўриб чиқиш натижаси;


баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси хулосаси - баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича предмет ва натижалардан иборат бўлган ҳужжат;


эксперт - баҳоловчи ташкилот штатида турувчи (ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритувчи), баҳоловчининг биринчи ёки олий тоифасига эга бўлган, экспертлар реестрига киритилган ва эксперт хулосаси тайёрлаш учун баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ёки Комиссия томонидан жалб этиладиган баҳоловчи;


экспертлар реестри - баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган, баҳоловчининг биринчи ёки олий тоифасига эга бўлган баҳоловчилар рўйхати.


3. Экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган материаллар (шу жумладан, баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва ушбу баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлиги ёки ҳаққоний эмаслиги ҳақидаги эксперт хулосаси) илова қилинган ҳолда, судлар томонидан Комиссиянинг ишчи органига тақдим этилган экспертиза ўтказиш тўғрисида судларнинг ажрими баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш (кейинги ўринларда "экспертиза" деб аталади) учун асос ҳисобланади.



II. КОМИССИЯ ТАРКИБИ ВА УНИНГ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Комиссиянинг доимий аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг эксперт аъзоси экспертлар реестрига киритилган экспертлардан бўлган Комиссиянинг доимий аъзолари томонидан тасдиқланади.


5. Комиссияга Комиссия раиси раҳбарлик қилади, у:

Комиссия ишларини ташкил қилади;

Комиссия мажлисининг кун тартибини тасдиқлайди;

Комиссия мажлиси ўтказиладиган сана ва жойни тайинлайди;

Комиссия мажлисларида раислик қилади.


6. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Комиссия раисининг ўринбосари бажаради.


7. Комиссия аъзолари:

Комиссия ишларида қатнашади;

судларнинг талабига биноан келиб тушган баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини кўриб чиқиш натижаларига кўра баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари хулосаларини эшитади;

Комиссия ишига экспертларни жалб этади;

экспертларнинг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ва экспертлар ишлари натижаларини муҳокама қилади;

Комиссия қарорларини қабул қилиш тўғрисида овоз беришда қатнашади.


8. Комиссия мажлиси, агар унда аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.

Комиссия қарори мажлисда қатнашган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзосининг Комиссия қабул қилган қарордан фарқ қиладиган алоҳида фикр-мулоҳазаси Комиссия мажлисининг протоколида акс эттирилади ёки ёзма равишда алоҳида расмийлаштирилади ва Комиссия мажлиси протоколининг узвий қисми ҳисобланади.


9. Давлат активларини бошқариш агентлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади ва у Комиссия ишлари бўйича ҳужжатларнинг Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ юритилиши ҳамда сақланишини таъминлайди, шунингдек, экспертиза ўтказиш бўйича келиб тушган суд ажримларининг реестрини юритади.


10. Комиссия мажлисларни экспертизадан ўтказиш учун материаллар тўпланишига қараб ўтказади.



III. ЭКСПЕРТИЗА ЎТКАЗИЛИШИ ВА УНИНГ

НАТИЖАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


11. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомнинг I бўлими 4, 5-бандларига ва V, VII бўлимлари талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказиш баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси томонидан амалга оширилади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомнинг III ва IV бўлимлари нормалари баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларига, Комиссияга ва экспертга (экспертларга) татбиқ этилади, баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлиги экспертизадан ўтказганлик учун тўлов бўйича нормалар бундан мустасно.


12. Комиссиянинг ишчи органи баҳоланадиган объектни баҳолаш бўйича суд ажрими илова қилинган материаллар билан баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига юборади.


13. Экспертиза Комиссия томонидан, баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материаллари Комиссияга келиб тушган санадан бошлаб 30 кун мобайнида ўтказилади.


14. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси 15 кун муддатда баҳоланадиган объектни баҳолаш бўйича тақдим этилган материалларни эксперт (экспертлар)ни жалб этган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни ўрганиш натижалари бўйича хулосани ишчи органга юборади.

Хулосада экспертиза ўтказиш учун асос, экспертиза предмети (экспертизага тақдим этилган материаллар рўйхати), экспертиза ўтказилган сана, экспертиза ўтказган баҳоловчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари жамланган бўлиши керак.


15. Комиссия баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини олгандан кейин 10 иш куни муддатда уни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

Зарур ҳолларда Комиссия баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини асослантирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун қайтаришга ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини кўриб чиқиш учун экспертлар реестридаги экспертларни жалб қилишга ҳақли.


16. Комиссия қарори унинг барча аъзолари имзолаган баённома билан Комиссия котиби томонидан расмийлаштирилади.


17. Комиссия баённомасида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак:

баённоманинг санаси ва рақами;

экспертизани ўтказиш учун асос;

экспертиза предмети (экспертизага тақдим этилган материаллар рўйхати);

баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси томонидан тақдим этилган хулоса бўйича Комиссия қарори.

Комиссия жамоат бирлашмасининг хулосасидан рози бўлган тақдирда, хулосани келишиш ва тегишли судга жўнатиш бўйича Комиссия қарорини қабул қилади.

Комиссия жамоат бирлашмасининг хулосасидан норози бўлган тақдирда - Комиссия хулосани қайта кўриб чиқиш учун баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига қайтариш ёки эксперт хулосасини олиш учун эксперт (экспертлар)ни жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Эксперт (экспертлар) хулосасини баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосаси билан бирга тегишли қарор қабул қилиш учун судга юборади.


18. Баённома тасдиқлангандан кейин Комиссия уч кун муддатда уни, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини ва эксперт (экспертлар) хулосасини (мавжуд бўлса) баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси, Комиссия аъзолари ва жалб этилган экспертларнинг (мавжуд бўлса) хизматига ҳақ тўлаш ҳисоб-китоби билан биргаликда тегишли суд манзилига жўнатади.

Суд томонидан баҳолаш ҳисоботи ҳаққоний эмас деб топилган тақдирда, суд ажримига асосан Комиссия баҳоланадиган объектни такрорий баҳолашни ташкил этади ва баҳоланадиган объектнинг баҳоси тўғрисидаги хулосани судга тақдим этади.

Такрорий баҳолаш деганда суд ажримида белгиланган баҳолаш санаси ҳолатига худди шу баҳоланадиган объектга тегишли дастлабки баҳолашда фойдаланилган ҳужжатлар асосида амалга оширилган баҳолаш тушунилади.


19. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари, комиссия аъзолари, экспертлар хизматлари учун харажатлар тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида суд қарори билан қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 299-модда.